Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАЛА МАДАНИЯТИ БЎЙИЧА ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2023-04-18 17:07:53    202

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг  ,, Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштирш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори Ёзёвон туманида намунавий ташкил этиляпти. Вилоят ҳокими ташаббуси билан шаҳар-туманлар ҳокимларининг дала маданияти бўйича Ёзёвонга таклиф этилиши ҳам бунга мисол бўла олади. 
Туманимизда 232 та фермер хўжаликларида 1806 км дала четлари бўлиб, 158 гектарни ташкил қилади. Ана шу майдонларга 384 минг туп тут, узум, терак кўчатлари экилди. Дала четларига,  ,, шипал"лар ўрнатилиб, улар тагига ошқовоқ, мочалка каби экинлар экилди, 
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров «Мезон» фермер хўжалиги дала шийпонида ўтказган йиғилишда ҳар бир ҳоким ўз ҳудудида дала маданияти бўйича ишларни шу йўсинда ташкиллаштириш топшириғини берди.     --Шаҳар ҳокимларини бежиз таклиф қилмадик,- деди вилоят ҳокими.-- Фарғона, Қувасой шаҳарларида экин ерлари бўлса, Марғилон, Қўқон шаҳарларига ерлар қўшилди. Ана шу ҳудудларда кўкаламзорлаштириш ишларини қилиш керак. Ер- энг катта бойлик, унинг ҳар бир қаричидан фойдаланиш керак.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ