Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁЗЁВОН ТУМАНИДА ҒЎЗА ПАРВАРИШИДА БИРИНЧИ КОМПЛЕКС АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ СИФАТЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-17 16:53:09    153

PDF yuklash
Chop etish


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги “Марказий Фарғона” ММТП ҳудудида жойлашган “Мезон” фермер хўжалигида ғўза парваришида биринчи комплекс агротехник тадбирларини сифатли амалга оширишга бағишланган семинарда иштирок этди.
Вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси масъуллари, туман секторлари раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар жалб этилган тадбирда ғўза қатор ораларига культиваторлар воситасида ишлов бериш, махсус юмшатгич ёрдамида чуқур юмшатиш, яганалаш, ғўза ниҳолларини барг орқали озиқлантириш, яъни суспензия сепиш жараёнларини ўз вақтида ва сифатли бўлишини таъминлаш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Тумандаги чўл ҳудудида жойлашган, гектарига 240-250 минг туп кўчат қолдириб, барча агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли бажарилиши натижасида гектаридан ўтган йили ўртача 50 центнердан ошиқ пахта хом ашёсини етиштирган “Мезон” фермер хўжалиги тажрибасини кенг ёйиш зарурлиги, ёзёвонликлар ушбу йўналишда ҳам намуна бўлиши кераклиги таъкидланди.
Фермер хўжаликларининг дала четларидаги ер майдонларини тўла ўзлаштириш, бир қарич ерни ҳам бўш қолдирмасдан сабзавот ва полиз экинлари, дарахтлар экиш, зовур ва сув бўйларида парранда боқиш ҳамда асалари уялари жойлаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Фермер хўжаликлари ишчи-ходимлари, механизаторлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш бўйича кластерлар ва фермер хўжаликлари раҳбарларига вазифалар юкланди.