Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
САЛОМАТЛИК САЙЛЛАРИ
2023-04-15 20:45:32 202
«Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили юртдошларимиз учун манфаатли ва фойдали келмоқда. Соғликни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан туман марказий истирохат боғида ўткпзилган «Саломатлик сайили» ҳам бунга мисолдир.
Саломатлик сайлида 30 нафардан ортиқ Республика, вилоят, тумандан тор доирадаги мутахасислар- кардиолог, эндокринолог, невропатолог, оркулист, ЛОР, гастроэнтеролог, хирург, акушер гинеколог, пульмонолог, онколог, уролог, нейрохирург, травматолог, проктолог, педиатр ва бошқа мутахассилар юртдошларимизга хизмат кўрсатишди. Сайлда жами 2878 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 1246 нафари аёллар, 806 нафари болалар ва 826 нафар эркакларни ташкил этди.
Тиббий кўрикдан ўтказилган ахолининг 2014 нафари соғлом, деб топилиб, соғлом турмуш тарзи бўйича маслаҳатлар берилди. 864 нафар аҳолида хавф омиллари борлиги аниқланиб, соғломлаштириш режалари тузилди. 18 нафар беморлар туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволанишлари учун ётқизилди.
2 нафар бемор тиббиёт бирлашмаси «Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари» маркази хирургия бўлимида вилоят ҳамда туман проктолог врачлари томонидан операция ўтказилди. 20 нафар беморга турли касалликлар бўйича вилоят муассасаларида даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.
Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад аҳолининг тўғри овқатланишга йўллаш ва соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечириши ҳамда нотўғри овқатланиш билан боғлиқ юқумли бўлмаган касалликларни олдини олишга эришишдир. Тадбир давомида соғлом овқатланиш столи ташкилланиб, марказ ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Соғлом турмуш тарзига оид эслатмалар, буклетлар тарқатилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ