Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АСАЛ АРИЧИЛИКНИНГ АСЛ МУТАХАССИСИ

×

 2023-04-13 16:57:31    202

PDF yuklash
Chop etish


Асал минг дардга шифо, деган гап бор.
Марказий Фарғона МФЙда яшовчи Исроил Аҳмедов 2005 йилда асал ари боқишга қизиқиб қолади. Шу йили 6 та асал ари оиласини боқишни бошлайди. Йиллар ўтиб ари оилалари кўпайиб боради.
Ҳозирда Исроил ҳақиқий асал ари мутахассисига айланиб улгурган. 450 та асал ари оиласини парваришламоқда. Йилига 2 тонна асал олади. Йиғилган асалларга ҳаридорлар нақд. Асалдан даромад олиш билан бирга ари оиласини ҳам кўпайтириб сотади. Ари оилаларини республикамиз бўйлаб, Россия, Қозоғистон давлатларига ҳам жўнатилади.
–Барча ишни қилишда чин дилдан, кўнгилдан чиқариб, қилиш керак, – дейди И.Аҳмедов. – Шундагина яхши натижага эришилади. Асал ариларга меҳр бериб қараганимиз учун ҳам Аллоҳ даромадимизга барака беряпти.
И.Аҳмедов ҳовлисида бўлиб, асал арилар ҳақида бераётган маълумотларини эшитиб, бажараётган амалларини кўриб, Исроил асал аричиликнинг асл мутахассислигига гувоҳ бўлдик.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ