Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТУМАНИМИЗ АЁЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-04-12 16:14:34    210

PDF yuklash
Chop etish


30 апрель – муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституцияси лойиҳаси учун умумхалқ референдум бўлиб ўтади. Биз, албатта, Юртимиз келажагига бефарқ бўлмай ушбу жараёнда фаол иштирок этамиз.
Туманимиз бўйлаб турли жойларда республика ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун 28-болалар мусиқа ва санъат мактаби, 15-, 24-ДМТТда “Аёлни эъзозлаган юрт”, “Янги Конституция – халқ дардига қулоқ солувчи давлат асоси” шиорлари остида республика ишчи гуруҳи аъзолари М.Қаҳҳорова, С.Абдураҳмонова, Г.Асқарова  хотин-қизлар билан учрашиб, дилдан суҳбатлашдилар.
Тадбирларда сўзга чиққанлар янгиланаётган Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида гапириб ўтдилар. Шунингдек аёлларнинг ҳуқуқлари Конституцияда мустаҳкамланаётганлигини таъкидладилар. Барчага ҳуқуқий онгни ривожланиши ҳаётимиз давомида фойдалилиги тушунтирилди. Учрашувларда оилавий ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларни ижтимоий фаолликларини, маънавияти ва маърифатини янада оширишга қаратилган давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Айниқса, меҳмон Г.Асқарова ва  шоира Ў.Солиева шеърлари барчага бирдек манзур бўлди.
Учрашувда туман маданият бўлимининг бадиий ҳаваскорлари ижросидаги куй-қўшиқларга 24-ДМТТ болажонларининг рақслари файз киритди. Йиғилган хотин-қизлар маза қилиб қўшиқ эшитдилар, рақсга тушдилар.
Республика ишчи гуруҳи аъзоларига туман хотин-қизлар бўлими, Маънавият-маърифат маркази туман бўлинмаси, ХТБ, ИИБ вакиллари ҳамроҳлик қилдилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ