Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХИТОЙЛИКЛАРНИ ҲАЙРАТЛАНТИРГАН ИССИҚХОНАЛАР

×

 2023-04-07 16:39:25    157

PDF yuklash
Chop etish


Лимончиликда ўз мактабини яратган, у ерда етиштирилган лимонлар экспортга йўналтирилади. Таърифни эшитган одам гап Сойёни МФЙ ҳақида кетаётганини дарҳол пайқайди.
    --Ўтган 2022 йилда МФЙга тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар ва камбағалликни қисқартириш учун 950 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган эди, – дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Аҳмаджон Мингпўлатов. – 2023 йилда 2,5 млрд сўм ажратиладиган бўлди. Маҳалламиз тўлиқ лимончиликка ихтисослашмоқда. Бир йилда 2-2,5 минг тонна лимон экспорт қилиш салоҳиятига эгамиз.
3518 нафар аҳоли истиқомат қилувчи ушбу маҳаллада 80 дан зиёд тадбиркор бўлиб, амалга оширилаётган ишлари билан танишдик.
Отабек Абдуллажонов 33 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, яшаш хонадонида пеноблок ва қурилиш учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйибди. 3 нафар маҳалла фуқаросини иш билан таъминлабди. Тадбиркорнинг айтишича, чиқараётган маҳсулотларини қўшни Тошлоқ ва Ёзёвон туманининг ҳар еридан харидорлар келиб, олиб кетишаётганини гапирди.
Дилшод Зайлобов, Жўрабек Сарбоев, Сарвар Арапов ҳам имтиёзли кредит олиб, иссиқхона ташкиллашибди. Экилган помидорлар ҳосил туккан, пишишга яқин. Жўрабек 6 сотих ерга сабзи сепган бўлса, Сарварнинг иссиқхонасида картошка авжида.
Маҳалла идораси ёнидаги нонвойхонада бўлдик. Тадбиркор-нонвой Салоҳиддин Турғунов нон қилишда амалга ошириладиган ишларни кўпини одам омилисиз, технологияларга юклаганини кўриб ҳайратландик. Деярли барча жараён 33 млн. сўм эвазига сотиб олган техникаси орқали амалга оширмоқда. Нонвойнинг ёпган нонларини кўрсангиз  ,, куляпти".
Маҳалла кўчаларини айланиб, кўрдик. Сойёнида барча меҳнат қилиш билан банд. Деярли барчанинг хонадонида иссиқхона борлигини кўришингиз мумкин. 
Ҳоким ёрдамчиси А.Мингпўлатов қизиқ гап айтди: “Сойёнидаги иссиқхоналарни кўрган хитойлик мутахассислар ҳайратланишганди".     Бу ҳақиқат. Ростдан ҳайратланарли.
Раҳматилло ШОДМОНОВ.