Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бефарқ эмасман

×

 2023-04-05 15:50:26    195

PDF yuklash
Chop etish


8-Давлат мактабгача таълим ташкилотида «Янгилинаётган Конституция-юртимиз ва халқимизнинг фаровон ҳаёти учун» номли тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 
Тадбирда ташкилот  ходимлари, тарбияланувчилар, туман адлия бўлими   бош маслаҳатчиси  Азаматжон      Абдусаломов,  Сойёни МФЙ раиси Машрабжон Жўраев,  туман кенгаши депутатлари, фаол ота-оналар ва 14-мактаб педагог ходимлари иштирок этдилар. 
Тадбирда  сўзга чиққанлар янги таҳрирдаги конституциянинг мазмун-моҳияти,  сайлов ва референдум тушунчаларининг фарқи, конституциядаги ўзгаришлар, конституция лойиҳаси халқ фикри ва таклифлари асосида яратилганлиги, янгилинаётган конституцияда мактабгача таълим соҳасига оид моддалар ҳақида йиғилганларга  маълумотлар бериб, 2023 йил 30 апрель куни ўтказиладиган Умумхалқ референдумида фаол қатнашиб, юртимиз ва халқимиз фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўладиган янгилинаётган конституциямиз учун овоз беришга чақирдилар.    

   Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.