Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


9 апрель-Соҳибқирон Амир Темур таваллуд куни

×

 2023-04-05 15:25:07    151

PDF yuklash
Chop etish


ТEНГСИЗ САРКАРДА


      Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ёзёвон тумани ихтисослаштирилган мактаби ҳамда  Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизони Н-ҳарбий қисмнинг ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан «Амир Темур –буюк соҳибқирон» шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
    Ҳарбий прокурор, адлия капитани Хасанбой Эргашев ўқувчиларга буюк саркарда Амир Темур тузган давлат, унинг жанговар йўналишлари ҳақида маълумотлар берди ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.   
   Тадбирда мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан Соҳибқирон Амир Темур давридаги сиёсий жараёнлар, у қандай давлатни бошқаргани, ҳаётий воқеалари акс этган саҳна кўринишлар намойиш этилди. Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар даврага кўтаринкилик бағишлади.
Ҳарбий қисм хизматчилари томонидан жанговар чиқишлар ҳамда қуроллар кўргазмалари ташкил этилди. Ҳарбийлар томонидан ҳар бир қурол ҳақида ўқувчиларга маълумотлар берилди.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ