Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 175 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Туман кенаши сессияси

×

 2023-03-31 17:04:29    139

PDF yuklash
Chop etish


КОМИССИЯ АЪЗОЛИГИГА НОМЗОДЛАР ТАСДИҚЛАНДИ


Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг навбатдаги етмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман ҳокими, кенгаши раиси Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.
Сессия ишида ҳоким ўринбосарлари, мактаб директорлари, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, МФЙ ёшлар етакчиси, аёллар фаоли ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибидаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича туман комиссияси раиси Мирзоҳид Хатамовнинг ахбороти эшитилди. Ахборотчи сессия иштирокчиларига Ёзёвон туманида тузилган 33 та Референдум участкалари ҳамда референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига киритилган номзодлар билан таништирди.
Кун тартибидаги масала юзасидан  халқ депутатлари туман кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Мансуржон Иномов ўз фикрини билдирди.
Сессия кун тартибидаги масала депутатлар томонидан тасдиқланди.
Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифаси орқали тўғридан-тўғри онлайн узатилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ