Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУРИЛИШЛАР ЎРГАНИЛГАНДА...

×

 2023-03-31 17:02:41    144

PDF yuklash
Chop etish


Республика Бош прокурорининг ўринбосари, 3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Салом Саматов бошчилигида ишчи гуруҳ туманимиздаги давлат дастурига киритилган қурилишларни ўрганди.Бош прокурор ўринбосари ўрганишни “Янги Ўзбекистон” массивидаги қурилишлардан бошлади. 990 ўринли мактаб ва 12х24 ўлчамли спорт зал қурилиши учун 21 млрд. 261 млн. 700 минг сўм маблағ ажратилган. Мактаб биноси “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан лойиҳалаштирилган. Қурилиш “426-ХИКМ” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.Ўрганиш давомида Бош прокурор ўринбосари қурилиш лойиҳасига эътироз билдирди.–Ёзёвонда сизот сувлари яқин бўлса, бинога нега ертўла лойиҳалаштирилади, – деди Салом Саматов. – Қурилиш битганидан кейин ертўла сувга тўлиб, фойдаланиб бўлмайди. Ҳудудда йиғилиш ўтказиш майдонидан ташқари барча жойларни кўкаламзорлаштирилиб, дарахт экиш керак. Ёзёвон шароитида ҳудудни бегоналаштириш умуман мантиққа тўғри келмайди.420 ўринли боғча қурилишида эътироз кўп бўлди. Сифатсиз ғишт билан девор урилган. Қуйилган бетонлар талабга жавоб бермайди. Иккинчи қаватга чиқувчи зинапоя қийшиқ қуйилгани кўриниб турибди. Ёнғинга қарши 100 куб метрли сув ҳовузи ер бетига қуриляпти. 100 куб сув турувчи ҳовуз учун сифатли қурилиш материаллари ишлатилганига ким кафолат бера олади? “ГАСН”, лойиҳачилар ва бошқаларга танбеҳ берилди. “Янги Ўзбекистон” массивидаги тоза ичимлик ва оқва суви учун тортилаётган тармоқлар қурилиш талабларига жавоб бермайди. Қувурлар остига қум тўшалмай, қазилган ҳандакда тортиб юборилган. Ўрнатилган қудуқлар сифатсиз.Кўп қаватли уйнинг ер тўласидаги ижтимоий уйга ўрнатилган дарча ўта кичик, талабга жавоб бермайди. Ишчи гуруҳ аъзолари Янгибўстон МФЙда Президентимизнинг 408-қарори бўйича тортилаётган ичимлик суви тармоғи қурилишини бориб кўрдилар. Аҳвол ачинарли. Асосий тармоқдан кўчаларга тарқатиш учун ўрнатилган қудуқларда сизот суви чиқиб, қувурларга тўлган. Бу антисанитар ҳолатдир.Наврўз МФЙ идорасига қурилаётган қўшимча бино эски услубда – ҳар бир ходим учун алоҳида хона қилингани танқид қилинди. Ҳудуд ободонлаштирилмаган. Дарахт шоҳлари, қурилиш аҳлатлари ташлаб қўйилган.Ишчи гуруҳ томонидан барча қурилиш объектларида ишчилар сони камлигига эътироз бўлди.Бош прокурор ўринбосари қурувчи, лойиҳачи, назорати ва бошқа мутасаддилар томонидан қурилишларда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан қонуний чора кўриш топшириғини берди.Бош прокурор ўринбосарига туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ҳамда сектор раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ