Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда

×

 2023-03-28 15:28:34    154

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойида маҳаллаларда халқимизнинг розилиги ва юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида жойларда ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.
Бугун мана шундай ифторлик дастурхони Юқори Сойбўйи МФЙда ташкилланди. Юқори савияда ташкилланган ифторлик дастурхонига маҳалланинг нуроний отахону онахонлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламидан иборат 150 нафардан зиёд вакиллари тўкин дастурхон атрофида жам бўлдилар.
Маҳалла идорасига йиғилганлар туманимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришларга ўзларининг ижобий муносабатларини билдириб ўтдилар. Ноз-неъматлардан тановвул қилиб, кўп дуолар қилиб, шукроналикларини билдиришди.
Маҳалла раиси Лутфулло Исақов аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ҳомийларнинг Рўза совғаларини тарқатди.
Йиғинда юртимиз тинчлиги, фаровнлиги учун кўп дуолар қилиниб, ўтганларга Қуръон тиловат қилинди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ