Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Журналист ва блогерлар Марказий Фарғонада

×

 2023-03-14 17:53:17    177

PDF yuklash
Chop etish


БАЛИҚЧИЛИК ЁЗЁВОННИНГ ДРАЙВЕРИ

 

Ёзёвон қишлоқ хўжалигига ихтисослашган туман бўлиб, пахта-ғалла етиштиришда ўз мактабини яратган уста фермерлар юрти. Шунинг билан бирга кейинги йилларда балиқчилик ҳам ривожланиб, Ёзёвоннинг драйверига айланяпти.

Фарғона вилояти ҳокими ва Президент Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан туманимизда журналист ва блогерлар учун ташкилланган навбатдаги пресс тур ва матбуот анжумани  Марказий Фарғона чўллари ҳудудида жойлашган балиқчилик фермер хўжаликларининг кўлларидан бошланди.

Вилоят бошқармаси бош мутахассиси Бўрибой Омонзода бошчилигида журналист ва блогерлар дастлаб интенсив балиқ боқиш учун кўл тайёрлаш, 1-1,5 гектарли кўллар, қуёш панеллари ўрнатилган ҳудудлар билан танишдилар.

Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ва соҳага даҳлдор масъуллар республика ва вилоятимиздан ташриф буюрган журналист ва блогерларни балиқчиликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар бўйича бирма-бир таништириб ўтдилар.

Ноанъанавий тарзда, очиқ осмон остида матбуот анжумани ўтказилди.

–Туманда 84 та балиқчилик фермер хўжаликларида жами                      1980 гектар сунъий (экистенсив) балиқ ҳавзалари мавжуд, – деди туман ҳокими. – Фермер хўжаликлари томонидан 2023 йилга жами 66 та лойиҳа режалаштирилган бўлиб, 57,5 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади балиқ кўлларини эски турдаги (экистенсив) усулидан замонавий интенсив балиқ етиштиришни йўлга қўйишдир. Тажриба тариқасида ҳар бир хўжаликда имкониятига қараб, 1-5 гектар кўлда интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйилади. Гектарига 4 дона аэратор ва 2 та озуқа сепиш ускунаси (кормошка) ўрнатиш ҳисобига балиқ етишришни камида 2 баробарга оширилади. Электр энергиясини қуёш панеллари ўрнатиш орқали таъминлаш билан бир қаторда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига гектаридан 8-10 тонна балиқ етиштирилади. Қолаверса, тумандаги ишсиз юрган 202 нафар фуқаро иш билан таъминланади.

Шунингдек, балиқчилик соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга “Ибрагимов Достон файз” балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари, вилоят ҳокимининг балиқчилик бўйича маслаҳатчиси Эркинжон Ибрагимов балиқчилик фермер хўжаликларида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

–Ҳозирда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фермер хўжаликларига 680 дона аэратор ва 340 та “кормушка” сотиб олиш бўйича шартномалар тузилган. – Ҳозиргача 190 та аэратор, 108 та кормушка, 31 та қуёш панеллари ўрнатилди. Балиқ боқиш мавсуми бошлангунча, кўллар тўлиқ яшил энергия – қуёш панелларига ўтказилиб, ҳар бир балиқчилик хўжалигига камида 1 гектардан ҳавзага аэратор ва “кормушка” ўрнатилиб, интенсив усулга ўтилади. Балиқчиларимизга ҳаётий тажрибаларимиз асосида ўз тавсияларимизни бериб келмоқдамиз.

Балиқчиликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Халқ сўзи” газетасининг Фарғона вилоятидаги мухбири Ботир Мадиёров, “Водий-24” канали мухбири Шуҳрат Эҳсонов, “Эффект.уз” мухбири Ҳамиджон Аҳмедов ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Кейинги манзил ана шу ҳудудда туризмни ривожлантири йўлида сайёҳлар учун ташкилланган жойда бўлди.

1,5 млрд. сўм маблағ сарфланиб, эко саёҳлар учун ўз қўллари билан балиқ овлашлари учун интенсив усулда балиқ боқиш кўли ва дам олиш масканлари бунёд этиляпти. Келган меҳмонлар балиқ тутиб, ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Шунингдек бу ерда туячилик, йилқичилик, паррандачилик бўйича экотуризм ташкил этилади.

Шунингдек, меҳмонлар Янгиобод ММТПда жойлашган “И.Икром ота” чорвачилик фермер хўжалигида бўлдилар.

Хўжалик раҳбари Анваржон Исмоилов амалга оширилган ва келгусидаги режалари юзасидан гапириб берди.

–2022 йилда Жаҳон банкининг 236 минг долларли кредити эвазига Австрия давлатидан 96 бош чорва моллари олиб келганмиз, – дейди фермер. – 2023 йилда 144 минг доллар кредит маблағлари эвазига шу давлатдан 66 бош келтирдик. Молларимиз 50 литргача сут беряпти. Келгуси режаларимиз фаолиятимизни кенгайтириб, хўжаликни наслли хўжаликка айлантириб, аҳолига зотдор, сермаҳсул чорва ҳайвонларини етказиб бериш, сут маҳсулотларини қайта ишлаш заводи бунёд этиб, ишчи ўринларини ташкиллаш.

Меҳмонлар келтирилган зотли молларни кўришди. Сут соғиш жараёнларини мароқ билан тамоша қилдилар.

–Чўл бағрида қилинаётган ишларни кўриб, ҳайратландик, – дейди ЎзА сураткаш мухбири Муқимжон Қодиров.

“Янги Фарғона”, “Фарғона ҳақиқати” газеталари мухбирлари Қобилжон Шерматов, Гўзалхон Охунова, “Азиз Тв”, “Ёзёвонликлар” телеграм каналлари админлари Азизбек Болтабоев, Олмосхон Йўлдашева пресс тур ва матбуот анжумани ноанъанавий бўлганлигини эътироф этишди.

Ёзёвонда ўтган пресс тур ва матбуот анжумани қизиқарли ва фойдали бўлганлигини меҳмонларнинг юзларидан ҳам сезилиб турарди.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ