Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” НАТИЖАСИ

×

 2023-03-09 16:31:45    211

PDF yuklash
Chop etish


Сувлиариқ МФЙда 4700 нафар аҳоли яшайди. Сўнгги йилларда одамларнинг турмуш даражаси яхшиланиш билан бирга маҳалла кўчаларининг инфратузилмаси ҳам ободлашмоқда.
Бунга биргина мисол, Чашма, Эҳтиром, Аҳиллик кўчалари  анча йиллардан буён талаб даражасида эмас, ёзда чанг, қишда лой, нотекис эди.
–Маҳалламиз аҳли ушбу кўчаларни обод қилиш йўлида “Ташаббусли бюджет” портали орқали 2500 та овоз йиғиб, ғолиб бўлдик, – дейди МФЙ раиси Муқимжон Мирзақулов. – 1 миллиард 200 миллион сўм эвазига кўчаларимизнинг 3,7 км қисми шағаллаштирилиб, асфальтлашга тайёр. Келгуси ҳафтада асфальтлаш бошланади.
Маҳаллада бўлганимизда юртдошларимизнинг кайфиятидан шуни англадикки, барчалари ҳозирда  туманимизда олиб борилаётган ишлардан мамнун. Маҳалла фаоллари бу ишларни устида турган барчани дуо қилишди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ