Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ ТАСДИҚЛАНДИ

×

 2023-03-09 16:30:38    223

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ёзёвон тумани кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, кенгаши раиси Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.

Сессия ишида ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кенгаш раиси иштирокчиларни сессия кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-2024 йилларда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан таништирди ва маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “Республика ҳудудларини тоифаларига ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштрилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-287-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2023 йил 25 февралдаги топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ҳамда тумандаги 4 та сектор рахбарлари, маъсул идора ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 - 2024 йилларда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарорнинг асосий мақсади ва йўналиши туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва захиралардан самарали фойдаланиш, тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратиш орқали бешинчи тоифадан чиқариш ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган.

Қарор лойиҳасида қуйидаги устувор вазифалар белгилаб олинган:

Ёзёвон туманида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;

Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш” йўлининг Тошҳовуз, Юқори Сойбўйи ва Ижодкор МФЙлари ҳудудидан ўтган қисмида жойлашган, кичик саноат зонаси ташкил этиш ва инфратузилма тармоқлари ўтказиш режалаштирилган 30 гектар ер майдонларида савдо ва хизмат кўрсатиш  объектлари ташкил этиш;

маҳаллалар “драйвери”дан келиб чиққан ҳолда Тошҳовуз МФЙ ҳудудида 5,3 гектар ер майдонида ёғочга ишлов бериш ва қайта ишлашга ихтисослашган кичик саноат зонасини ташкил этиш;

туман марказида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабининг фойдаланилмай турган собиқ ётоқхона биносида давлат муассасаси шаклидаги «Ишга марҳамат» мономаркази филиалини ташкил этиш;

мавжуд табиий ресурс ва захиралардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;

туманда 2023-2024 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ва маҳаллалар ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда микромарказларни ташкил этиш;

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш;

аҳолига деҳқон хўжалик юритиш учун узоқ йиллик ижара асосида ажратилаётган 26 гектар ер майдонларида ҳамда аҳоли хонадонларида енгил типда иссиқхоналарни ташкил этиш;

туманидаги 54 та балиқчилик фермер хўжаликларининг сунъий кўлларига 2023-2024 йилларида қуёш панеллари, аэратор ва озуқалантириш мосламаларини ўрнатиш ишларини ташкил этиш ва кредит маблағлари билан таъминлашга АТБ “Ипотека банки” масъул этиб белгилаш;

туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат автомобиль йўли бўйларида янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини реновация асосида кўп қаватли қилиб қайта қуриш ва
1-қаватида янги замонавий хизмат кўрсатиш объектларини ва маҳаллаларда “Хизмат кўрсатиш марказлари”ни ташкил этиш;

аҳоли ва тадбиркорларни қийнаб келаётган муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш белгиланган.

Ушбу қарор лойиҳаси бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга асосан Давлат бюджетидан 162,6 млрд.сўм маблағлар сарфланади.

Туманда саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,3 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1,2 бараварга, бозор хизматлари ҳажми 1,3 бараварга оширилади.

2023 йилнинг ўзида 26,5 мингта аҳолини бандлиги таъминланади, 300 га яқин янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида Ёзёвон туманидаги мавжуд салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланишга, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга, тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш таъминланади.

Сессия кун тартибидаги юқоридаги масала юзасидан депутатлар қарор лойиҳасини тасдиқладилар.

Сессия туман ҳокимлигининг фейсбук саҳифаси орқали тўғридан-тўғри онлайн узатилди.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ