Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР

×

 2023-03-07 16:40:27    174

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор байрамларга бой фасл. Онахону опа-сингиларимиз байрами билан бошланувчи баҳор байрамларга уланиб кетади. Баҳор гўзал фасл.
    Аёл – гўзаллик тимсоли. У борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор. Оилани, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган, хонадонларни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир.  
Бугун ҳар бир соҳада аёлнинг муносиб ўрнини кўришимиз мумкин. Жамиятимизда уларнинг фаоллиги ортиб бормоқда. Хусусан   қайси соҳа ёки тизимни олмайлик  бугун  аёлларимиз эркаклар билан тенгма-тенг фаолият кўрсатиб келишяпти. Халқ таълими, мактабгача таълим, тиббиёт, фермерчилик, тадбиркорлик, қўйингки жамиятимизнинг барча жабҳаларида  меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз  орасида ўз ишининг усталари, фидойиларини истаганча кўрсатишимиз мумкин.     8 март-Халқаро хотин-қизлар куни олдидан  ,, Ўктамобод"  мажмуасида ўтказилган байрам тадбирида фахрий онахонлар, фидоий опа-сингилларимиз вакиллари иштирок этдилар.      Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов тадбир иштирокчиларини байрам билан самимий табриклаб, туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаолликлари учун миннадорчилик билдирди.     Тадбир иштирокчиларидан бир гуруҳи туман ҳокими ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.     Байрам дастурхони атрофидан жой олган онахон, опа-сингилларга таниқли хонандалар Акмал Саъдхонов,  Хумора Шайдо, маҳаллий санъаткорлар хизмат қилишди.
   Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.