Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қўшалоқ байрам

×

 2023-03-06 18:16:16    244

PDF yuklash
Chop etish


 Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмасида меҳнат қилаётган      1451 нафар ишчи-хизматчиларнинг   асосини хотин-қизлар ташкил қилади. Эл-юрт саломатлигини сақлаш йўлида хизмат қилаётган, қалби пок, оқ халатли онахонлар, опа-сингиллар учун   ,, Ўктамобод"  мажмуасида байрам тадбири ташкилланди.  Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси томонидан Халқаро хотин-қизлар байрами  жамоада меҳнат қилувчи беш нафар ходим учун қўшалоқ бўлди. Чунки байрам кунида ана шу оила фарзандлари учун хатна тўйлари ҳам ўтказилди.      Тадбирда иштирок этган туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси раҳбаряти, кенг жамоатчилик вакиллари қўли енгил шифокор опа-сингиларимизни баҳор байрами билан самимий табрикладилар. Байрамда тўйболаларга, эл саломатлиги йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилаётган 50 нафар шифокор опа-сингилларга қимматбаҳо совғалар топширилди.      Шифокорлар байрам тадбирида таниқли хонанда Абдужалил Қўқонов, сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқов,  ,, Ёзёвон наволари" халқ дастаси бадиий ҳаваскорлари даврани қизитдилар.      Туманимиздаги қишлоқ ва маҳаллаларда,  меҳнат жамоаларида,  ўқув юртларида байрам тадбирлари давом этмоқда. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.