Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ПОРЛОҚ БАЛИҚЧИЛАР МАҲАЛЛАСИГА АЙЛАНАДИ

×

 2023-03-06 08:24:18    180

PDF yuklash
Chop etish


 Порлоқ маҳалла фуқаролар йиғинига борсангиз, юртдошларимизнинг яратувчанлик ишлари билан банд эканлигига гувоҳ бўласиз. Ҳашарга келган ободонлаштириш бошқармаси ходимлари маҳалла аҳлига оқлаш, кўклаш ишларида камарбаста.       Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳалла ҳудудидан ўтувчи зовур қудратли техникалар билан чопиляпти. 3,5   километр узунликдаги зовур тозаланиб, ҳар эллик метрда бўлиниб, балиқ боқиш учун ишсиз аҳоли вакилларига берилади. Келажакда Порлоқ балиқчиликка ихтисослашган маҳаллага айланади. Ирригация бўлими ишчилари зовур атрофини ободонлаштириш ишлари билан банд.      Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов иш жараёнлари билан танишиб, лойиҳани тезлатиш ва уни ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.      
       Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.