Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


САДОҚАТ ВА ВАФО ТИМСОЛИ

×

 2023-03-02 08:34:11    182

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси, Ўзбекистон халқ  шоири Зулфияхоним Исроилова таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан туман ахборот кутубхона марказида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
    39-умумтаълим мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари тадбирга бадиийлик бахш этди. 
Тадбир иштирокчиларига шоиранинг шеърият йўллари, сермаҳсул ижоди ҳақида маълумотлар берилди.      Туман ҳокими ўринбосари Саидахон Усмонова тадбирда фаол иштирок этган ва шеърият шайдоларига ҳамда ташкилотчиларига эсдалик совғаларини топширди.
Тадбир давомида туман маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган жонли куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринкилик олиб кирди. 
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ