Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ

×

 2023-03-02 08:32:58    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ижроия қўмитаси ташаббуси билан «Беш ташаббус» ўйинлари доирасида «Касаба уюшмаси кубоги» мусобақалари бугун туманимизда старт олди.
5-умумий ўрта таълим мактабида биринчи сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларидан келган 207 нафар ўқитувчилар спортнинг  мини футбол, стол тенниси, волейбол, шахмат ва шашка турларидан беллашдилар.
Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов мусобақа жараёнлари билан танишиб, қатнашчиларга омад тилади. Барча иштирокчилар ғолиблик учун астойдил курашдилар.
    Мусобақанинг сектор босқичи ғолиблари туман биринчилигида иштирок этадилар.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туман ҳокими бошчилигида мактаб ҳовлисига  манзарали дарахт кўчатлари экилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ