Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИБ, ДАРОМАД ТОПИНГ!

×

 2023-02-28 21:38:30    150

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида   Президентимизнинг  ,, 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.     Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов йиғилишни кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масалага тўхталди.      Ҳоким ўринбосарлари, ташкилот, корхона, муассасалар раҳбарлари,  МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин қизлар фаоли иштирокидаги йиғилишда вилоят ҳокими биринчи ўринбосари масалани долзарблигига тўхталиб,      --Қуёш панеллари ўрнатишни сиз-биз раҳбарлар ўзимиз бошлаб беришимиз керак,-деди.--Токи қўл остимиздаги ходимлар, маҳалладошлар кўрсин, билсин. Қуёш панеллари ўрнатиш билан даромад олинади. Давлат ортиқча электр энергиясини минг сўмдан сотиб олади.      Қуёш панеллари ўрнатган хонадон эгалари  қулайлигини сўзлаб беришди. 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.