Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲАВАСКОРЛАР БЕЛЛАШДИ

×

 2023-02-28 18:09:53    163

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан 13-мактабнинг спорт залида уй бекалари ўртасида “Спорт маликалари” спорт ҳафталиги ҳамда оилавий жамоалар ўртасида “Соғлом оила-Янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида стол тенниси бўйича мусобоқа ўтказилди. мусобоқада тўтрта сектор ҳудудидан вакиллар қатнашиб, ғолиблик учун астойдил баҳслашдилар.
 “Спорт маликалари” йўналиши бўйича Сарвиноз Турдалиева, “Соғлом оила” йўналишида тўртинчи сектор вакили Хосиятхон Умаровалар оиласи, яккалик бахсларида Мадинахон Рустамзода ғолибликни қўлга киритдилар ва  ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 
Аҳмаджон РАҲМОНҚУЛОВ. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.