Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХИТОЙЛИК МУТАХАССИСЛАР ЁЗЁВОНДА

×

 2023-02-28 18:06:49    147

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил 16 январь куни Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжао Сюй ва Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги фавқулоддава мухтор элчиси Ф.Арзиев ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтганди. Мазкур учрашув давомида Ўзбекистонга камбағалликни қисқартириш борасидамаслаҳатчи бўлиб ишлаш учун хитойлик икки нафар нуфузли ва тажрибали олим мутахассисни жалб қилишга келишилганди. Ўзбекистонга хитойлик маслаҳатчилар ташриф буюрдилар. Мазкур ташриф доирасида хитойлик маслаҳатчилар  Ўзбекистонҳудудларида камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билантанишиш истагини билдиришган. Хитойлик маслаҳатчилар танланган соҳалардагиислоҳотлар билан танишиш мақсадида Ёзёвон туманига ташриф буюрдилар. Бу бежиз эмас албатта. Чунки Ёзёвон тумани Президент қарори билан 5-тоифага туширилган. 5-тоифадан чиқиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар хитойлик маслаҳатчиларни қизитириши табиий-да!
     ЛИМОНЧИЛИК ВА АСАЛАРИЧИЛИК МАКТАБИДА
     Хитойлик мутахассислар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Жамшид Абруев ҳамроҳлигида Сойёни МФЙда Акбарали Каримов хонадонида ташкилланган лимончилик ва асаларичилик мактаби фаолияти билан танишдилар. Даромадлари билан қизиқишди. Хонадондаги иссиқхонада парваришланаётган лимон кўчатларини аномал совуқдан қандай сақлаб қолгани билан қизиқишди. Хонадон соҳиби иссиқхонани иситишда фойдаланган арратўфон ва печка ҳақида тушунча берди. Хонадонда етиштирилган лимон ва асалдан таътиб кўрган меҳмонлар,  таъмини мақташди.     Сойёни маҳалласидаги барча хонадонларда лимон етиштирилади. 30 миллион сўм банк кредити эвазига иссиқхона қилган Имямин Жалилов томорқасида бўлишган меҳмонлар, ердан унумли фойдаланилаётганлигига гувоҳ бўлдилар. Лимон кўчатлари орасига эртаги картошка экишга ҳаракатни кўришди-да!  Маҳаллада иссиқхона кўп экан. Лимон кўчатлари қаердан олинади, деб қизиқишди,  хитойликлар. Маҳалла раиси Машрабжон Жўраев меҳмонларга ўз иссиқхонасида етиштираётган лимон кўчатларини кўрсатди.    Исмоилжон Абдураҳмонов хонадонида бўлган меҳмонлар оиланинг турмуш-тарзи билан қизиқишиб, суҳбат қурдилар. 
     15-МАКТАБДА 
   Мактабда меҳмонларни кутиб олган чет тили ўқитувчиси Расулжон Каримов улар билан бемалол инглизча сўзлашди. Мактаби ҳақида гапириб, саволларига жавоб берди.     5-синфдаги она тили дарсини кузатган меҳмонлар устоз билан савол-жавоб қилдилар. Суҳбатдан қониқиш ҳосил қилишгач, мактабни битириб, Пекин университетига ўқишга боришга таклиф   қилишди. Кетар чоғларида Расулжон Каримовга алоҳида миннатдорчилик билдиришди. 
   34--ҚОПДА
  Навбатдаги манзил 34-қишлоқ оилавий поликлиникаси бўлди. 16 минг 800 нафар аҳолига хизмат қилувчи бу муассасада тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Тошмуҳаммад Саримсоқов меҳмонлар саволларига жавоб қайтарди. Уларни поликлиникадаги мутахассис врачлар фаолияти, эмлаш жараёнлари, бепул дори-дармонлар қизиқтирди ва жавоблар олишди.
    ,, FAR YOZ INNOVASTIYA"  МЧЖда
   Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги мазкур МЧЖ иссиқхонасида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун 15-20 сотихдан ер берилган фуқаролар учун қалампир кўчатлари тайёрланмоқда. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов хитойлик мутахассисларга ер ажратиш, кўчат етиштириш ҳамда ҳосилни экспортга йўналтириш бўйича маълумотлар берди.      --300 нафар фуқаро қалампир кўчатини шу ердан олади,--туман ҳокими.--Ер тайин, парваришлаб етиштиради. Олувчи ҳам аниқ.    Фарғона вилояти 2022 йилда республикада  хорижга энг кўп қалампир экспорт қилди. Демак бу соҳа бежиз танланмаган.
    Ёзёвон туманини 5-тоифадан чиқариш йўлида изланиляпти, ҳаракат қилиняпти. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.