Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БАЛИҚ КЎЛЛАРИГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

×

 2023-02-21 07:03:21    158

PDF yuklash
Chop etish


 Балиқчилик Ёзёвон тумани учун энг истиқболли соҳа эканлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Вилоят ҳокими туманимизда бўлган чоғида балиқчиликни янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берганди.  Соҳанинг ривожлантириш учун сектор раҳбарлари масъул бўлишини таъкидлаганди. 
      Балиқчиликни ривожлантиришнинг энг мақбул йўли интенсив усулга ўтишдир. Бу тажрибада ҳам исботланган. 
     Туманда балиқ боқишнинг интенсив усулга ўтказиш, кўлларга сувни кислород билан бойитувчи ҳамда озуқа сепувчи мосламалар, уларни доимий электр энергияси билан таъминлаш учун қуёш панеллари ўрнатиш бўйича штаб иш олиб бормоқда. 
     ,, Ибрагимов Достон файз" балиқчилик фермер хўжалигида ташкилланган штабда навбатдаги йиғилиши бўлди. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов балиқчилик фермер хўжаликларига интенсив усулга ўтишга ёрдам бериш бўйича бириктирилган вакиллар билан бирма-бир суҳбатлашди.       --Балиқчилик фермер хўжаликларини ўрганиш давомида   ҳосидорликни янада ошириш имконияти борлигини кўрдик,-деди ҳоким.--Афсуски, ҳисоботларда олинаётган ҳосил тўлиқ кўрсатилмаяти. Гектарига 500 кгдан балиқ овланди, дея ҳисобот беришган. 10 тоннагача балиқ етиштирилганига гувоҳ бўлдик. Қанча кўп ҳосил олса, ҳалоли бўлсин. Лекин солиқ тўлашдан қочиб, ҳосидорликни яширмасин.      Шунингдек, ҳоким ирригация, экология, ветеринария, электр таъминоти корхонаси раҳбарларининг берилган топшириққа бефарқ қараётганликлари учун танбеҳ берди.
     Вилоят ҳокимининг балиқчилик бўйича Ёзёвон туманидаги маслаҳатчиси Эркинжон Ибрагимов фермерларда интенсив усулга ўтиш учун имконият катта эканлигини айтди.     --Сув музлаб, кўп фермер хўжаликларида балиқ энди овланяпти, - деди Э. Ибрагимов.-Ҳисобларида маблағ бор. Банк кредитига  эҳтиёж, бўлмайди,  кўпларида. 
      Ҳозиргача 90 фоиз фермер хўжаликлари мосламалар учун шартномалар тузишди. 42 та сувни кислородга бойитувчи мослама келтирилди. Иккита фермер хўжалигида қуёш панеллари ўрнатиляпти.  

      Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.