Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЕРГА ҲИЁНАТ – ЭЛГА ҲИЁНАТ!

×

 2023-01-16 17:02:37    219

PDF yuklash
Chop etish


Ер ва ундан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олганлик, ердан ноқонуний ва хўжасизларча фойдаланганлик учун жавобгарлик чоралари жорий этилган, мавжудлари эса кучайтирилган.

Бу эса ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, ерга бўлган муносабатни яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирларнинг қонуний асосларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддасига ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг                          25 баравари, мансабдор шахсларга эса 50 бараварида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга оширганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, мансабдор шахсларга эса 300 бааварида жарима солишга сабаб бўлишни назарда тутувчи қўшимча киритилган.

Кодекс 60/1-моддаси билан тўлдирилиб, унга кўра ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик чорасини кўрмаганлик, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани факти тўғрисида ваколатли органларни хабардор этмаганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараварида, мансабдор шахсларга эса 50 бараварида жарима белгиланган.

Шунингдек, кодекс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи 68/1-моддаси билан тўлдирилган.

2022 йил давомида туман суди томонидан 1 нафар шахс кодекснинг     60-моддаси 2-қисми билан, 24 нафар шахс эса 68/1-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, ер билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Бундан кўзланган мақсад, ер, айниқса суғориладиган ердан оқилона фойдаланиш, ернинг мелоратив холати ва унумдорлигини сақлаб қолишдир.

Огоҳ бўлинг, ердан фойдаланиш қоидаларини бузиб оилангизни мулкий аҳволига зарар етказманг. 

 

Рахматжон АРАПОВ,

Жиноят ишлари бўйича

Ёзёвон туман судининг раиси