Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”ДА ЙИЛ САРҲИСОБИ...

×

 2023-01-10 09:17:15    185

PDF yuklash
Chop etish


Хабарларингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
13 апрель кунги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида туманимизда ўтган даврнинг 2022 йил 2-босқичида ўтказилган “Ташаббусли бюджет” жараёнида аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган 10 та “ғолиб” лойиҳаларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 8 млрд. 41,5 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

 

            Ушбу лойиҳалар доирасида аҳолини қийнаб келаётган ички йўлларни асфальтлаштириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва электр-энергия тизимини яхшилаш каби масалалар ўз ечимини топмоқда.

 

            Жумладан;

 

Ички йўлларни асфальтлаштириш – тумандаги 6 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларнинг 18 км қисми асфалтлаштирилмоқда;

 

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш – тумандаги Гастон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Навниҳол, Оромгоҳ, Зийнат ва Намуна кўчаларига
6 км тоза ичимлик суви тармоғи тортилиб, фойдаланишга топширилди;

 

Электр-энергия тизимини яхшилашда – Гастон, Қорасоқол ҳамда Янгибўстон МФЙларида маънан эскирган симёғочлар ва трансформаторларни янгилашда 5 дона трансформатор ва 285 дона бетон сим ёғоч ўрнатилиб, 11,5 км тармоқ тортиш ишлари якунланмоқда.

 

Бундан ташқари соғлиқни сақлаш тизимида туман марказий шифохонасига тиббий хизмат сифатини яхшилашда, мавжуд бино жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.

 

Ҳозирги кунда тумандаги Сувлиариқ МФЙ Чашма, Эхтиром ва Аҳиллик кўчаларида назарда тутилган лойиҳа бўйича асфальтлаштириш ишлари  амалга оширилмоқда.

“Очиқ бюдждет” дастури доирасида 2023 йил февраль-август ойларида туманимизда ўтказиладиган 2-босқичли ташаббусли бюджет тадбирлари учун бюджет параметрларида 7 млрд. 992 млн. сўм маблағ кўзда тутилди.

 

Сайфулло МИРЗАЕВ,

туман молия бўлими мудири.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ