Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ КИРИЛИШИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-01-04 15:26:46    215

PDF yuklash
Chop etish


Пиротехника воситаларидан фойдаланишда юзага келаётган аянчли оқибатлар, айниқса ёш болаларнинг соғлиғи, хатто ҳаёти хавф остида қолиши сир эмас.

Бироқ, нафсига қул айрим кимсалар томонидан, мўмай даромад топиш  мақсадида, пиротехника воситаларини эгри йўллар орқали мамлакатимиз худудига олиб кириш холлари учрамоқда.

Куни кеча ана шундай ҳолатлардан бири Ёзёвон туманида аниқланди.

Фуқаро П.Х. 2022 йил 5 декабрь куни “Нексия” русумли автомашинада, йўловчи сифатида, пиротехника воситалдарини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтда Ёзёвон туман
ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, унинг сумкасида “Новый век” номли 165 дона ва “Британик” номли 5500 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур маъмурий иш жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан 2022 йил 21 декабрь куни мазмунан кўриб чиқилди ва фуқаро П.Хга нисбатан қонуний ва адолатли жазо тайинланиб пиротехника воситаларини йўқ қилиш белгиланди.

Шу ўринда, фуқароларимизни пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилишига чек қўйиш орқали ёш авлоднинг соғлиғи ва хаётини асраш борасида биргаликда курашишга чақирамиз.

 

 

Рахматжон АРАПОВ,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРТ ХИЗМАТИ