Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МИРИШКОРНИНГ МИРИШКОРИ

×

 2022-12-13 09:16:00    167

PDF yuklash
Chop etish


Чўлигулистоннинг  Гулшан  кўчаси Хонобод қишлоғининг Сойёни маҳалласига уланади. Шу боисми, азалдан ушбу кўчада яшовчилар ҳам деҳққончилик илмини "сув қилиб ичиб юборганлар"  сирасига киришади. Бир пайтлар ҳатто қишда ҳам кўк қалампирни айнан мана шу кўчада яшовчи деҳқонлар етиштириб, бозорга олиб чиқишарди. 
  - Қишлоқда кўк қалампир етиштиришни   биринчи бўлиб бошлаганмиз,-дейди тажрибали деҳқон Абдуҳалил Қўчқоров.--Ҳозирда бу соҳада кўплаб шогирдларимиз бор.  Кейинчалик лимон билан машғул бўлдик.Ҳозирда иссиқхоналарда 100 туп лимон парваришлаяпмиз.  Қувадан мандарин  етиштириш тажрибасини ўрганиб келиб, алоҳида иссиқхонага 17 туп мандарин ва 3 туп апельсин кўчатлари эккандим. Ҳозир ҳосилини сотувга дўконларга чиқардик. Шуни айтиш керакки, биздаги мандаринлар Эрон ва Туркияникидан анча мазали бўлиб, нархи 6-8 минг сўмга баландроқ сотиляпти. Бир туп бананни тажриба учун экдим.  Бу мевани етиштириш учун алоҳида баландликдаги ва ҳароратдаги иссиқхона керак экан. Келгусида хонадонда тўрт-беш хил цитрус мева етиштириш ҳаракатидаман.
   Хонадон пиру бадавлати 86 ёшли Абдухалим ота бу ишларга бош-қош. У киши билан суҳбатимизда туман тарихининг билимдони эканига гувоҳ бўлдим. Бу борада алоҳида суҳбатлашишга келишиб олдик.
 

  И.КАРИМОВ,"Марказий Фарғона" мухбири.

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.