Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида
2022-12-07 17:53:04 229
“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ АСОСИДА
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7-давлат мактабгача таълим ташкилотининг биноси “Обод қишлоқ” дастурига асосан мукаммал реконструкциядан чиқди.
Бино реконструкциясига 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди. Ташкилот биноси 1970-йилларда қурилган бўлиб, анчагина нураб қолганди. “Замон бунёдкори” МЧЖ қурувчилари томонидан 150 ўринли бу бино фойдаланишига топширилди.
Бино топширилишида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Дониёр Раҳмонов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ҳоким “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, маҳалла аҳлини ташкилотнинг янги биноси билан қутлади.
Меҳмонлар янги бинода болажонларга яратилган шароитлар билан танишдилар.
Нуронийлар бу бинода тарбияланган ўғил-қизларимиз орасидан олиму фузалолар, эл корига ярайдиган фарзандлар етишиб чиқишини тилаб, дуолар қилишди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ