Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ХЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

×

 2022-12-05 08:35:10    200

PDF yuklash
Chop etish


 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб келинади.
Бундан кўзланган асосий мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат.
Эзгулик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик тимсоли бўлган ушбу айёмда мамлакатимиздаги  имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларимизга доимо ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинади.
28-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан  ,, Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди"  номли тадбир ташкилланди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Дилшоджон Джалилов барчани байрам билан табриклаб, мамлакатимизда имконияти чекланган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, улар учун зарур барча шароитларни яратиш  давлат  сиёсатининг бир қисми эканлигини таъкидлади.
-Бунинг тасдиғини «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун қабул қилингани, мамлакатимиз Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилгани, соҳада мустаҳкам қонуний база яратилгани мисолида кўриш мумкин, - деди туман ҳокими.
   Тадбирда иштирокчиларга байрам совғалари, ўқув қуроллари, шунингдек эҳтиёжи борларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқ таёқ, хассалар топширилди. 27-мактаб жамоаси ўзлари етиштирган гулларни иштирокчиларга совға қилишди.
Туман маданият бўлими, мусиқа мактаби бадиий ҳаваскорлари томонидан байрам концерт дастури намойиш этилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ