Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЕР ҲАЙДАСАНГ...

×

 2022-11-29 15:09:27    206

PDF yuklash
Chop etish


Марказий Фарғона муқобил машина трактор парки ҳудудидаги  ,, Элёр-Н"  фермер хўжалигида кузги шудгорни сифатли ўтказиш ва уни муддатида якунлашга бағишланган маслаҳат йиғини ўтказилди. Унда қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилот раҳбарлари,  ММТП раислари қатнашдилар.     Тадбир аввалида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов  мутахассислар билан шудгор сифатини,  чуқур ҳайдалишини кўздан кечирди. 
    Айни кунларда 20 та унумдор техника билан кунига 325-330 гектар майдон шудгор қилиняпти. 1 декабрга пахта экиладиган 4 минг 900 гектар майдонда ҳайдов якунланади. 
      Туман ҳокими кунлик суратни 400 гектарга чиқариш, механизаторлар учун шароитларни яратиш,  чопиқ тракторларини таъмирлашни бошлаш бўйича топшириқларни берди. 
     Вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи аъзолари ҳам бу ерда бўлишиб,  шудгор сифатини кўришиб, топшириқларни етказишди.      Халқимизда   ,,Ер ҳайдасанг,  куз ҳайда,  куз ҳайдамасанг,  юз ҳайда",  деб бежиз айтилмаган. 
 

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.