Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭКСПОРТГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

×

 2022-11-14 16:33:21    200

PDF yuklash
Chop etish


Ички ишлар органлари ходимлари байрами арафасида истеъфодаги майор Умаржон Холиқов ҳақида ёзгандик. Суҳбатимиз давомида иссиқхонасига таклиф қилганини ва албатта у ерга боришимизни айтгандик. Вадага вафо қилиб, Умаржон Холиқов фарзандлари билан ташкиллаган иссиқхонада бўлдик. Роса харидорларга лимон узилаётган пайтга тўғри келибмиз. Лимон кўчатларини оралаб, яна суҳбатимиз давом этди. –1 гектарли иссиқхонамиздаги 40 сотихча жойда лимон мевалари етилди, – дейди У.Холиқов. – Кўчатларни яхши парваришладик, мана ҳосилини йиғиштиряпмиз. Харидорлар меваларни узиб, Россия Федерациясига экспортга тайёрлашмоқда. Килосини 9 минг сўмдан келишдик. Ҳосил яхши. Худо хоҳласа, насибга яраша даромад қиламиз. Чиндан ҳам лимон кўчатлари роса мева қилибди. Аллоҳ баракасини берсин! Ёзёвон уста деҳқонлар юрти. Ери ҳам унумдор. Туманимизда етиштирилаётган лимонларнинг донғи ҳақида республиканинг ҳар ерида эшитишингиз мумкин. Раҳматилло ШОДМОНОВ. ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ