Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎҚУВ ҚУРОЛЛАРИ ЖАМЛАМАСИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-11-14 12:14:06    227

PDF yuklash
Chop etish


9-мактабда 216 нафар ўқувчи таҳсил олади. Ўқитувчилар таълим сифатини оширишда ўқувчиларга турли хил замонавий методлардан фойдаланиб келишмоқда. Мактабда таълим сифати йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Жорий йилда мактаб ўқувчилари олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилиниши бўйича туманимиздаги 41 та мактаб ичида бешинчи бўлганлиги бунинг яққол исботидир. Шунингдек, мактабда бир нафар ўқувчи – Маҳаммаджон Муҳаммаджонов уй мактаби тарбияланувчиси. Ҳозирда у 7-синф ўқувчиси бўлиб, мактаб масъуллари ва ўқитувчиларнинг доимо эътиборида. Ўқитувчилар якка тартибда билим бериб келишмоқда. –Ўқувчимиз ёши улғайиб, тенгқурлари билан танишиб, суҳбатлашиб, билим олишни истади, – дейди мактаб психологи Юлдузхон Мирзақулова. – Уйи яқинлиги боис хоҳлаган вақтида мактабга чиқади. Тенгқурлари қатори билим олиши учун шароитлар яратиб берганмиз. Юртимизда якка тартибда таълим олаётган жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга алоҳида эътибор қаратилади. Улрни ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Маҳаммаджонга халқ таълими бўлими томонидан берилган ўқув қуроллари жамламаси мактаб масъуллари томонидан топширилди. Ўқувчи унга берилаётган эътибордан жуда хурсанд бўлди. Раҳмат айтди. Раҳматилло ШОДМОНОВ. ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ