Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


1 октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар куни

×

 2022-09-29 20:22:06    218

PDF yuklash
Chop etish


ФАХРИЙ УСТОЗЛАР АРДОҒДА


20-умумтаълим мактаби кичик бўлишига қарамай катта натижаларга эришмоқда. Бу йил 50 фоиз битирувчи олий таълим муассаларига ўқишга кириб, талабалик бахтига муяссар бўлди. Албатта бундай натижаларга эришишда устозларнинг ўрни беқиёс.

Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб, ўтказилган бу галги тадбирда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, туман прокурори Илҳомжон Ходжаев,  ХТБ мудири Фозилжон Юлдашев, туман Маънавият бўлими раҳбари Рўзимуҳаммад Ҳошимов,  Ижодкор маҳалласи раиси Сафарали Жангиев ҳамда ушбу мактабда узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан устоз ва мураббийлар иштирок этдилар.
Туман ҳокими барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаб, мана шундай эл-юрт учун керакли кадрларни тарбиялаётгани учун миннатдорчилик билдирди. Фахрий устозларга эсдалик совғалари топширилди. Ҳамкасблари орасида ўз фаоллигини кўрсатиб келаётган бир қатор ўқитувчилар ҳам туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Маҳмуджон ОЛИМОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ