Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИЖОДКОРЛАР ПАХТАКОРЛАР ҲУЗУРИДА

×

 2022-09-27 09:26:23    267

PDF yuklash
Chop etish


 Тараққиёт маҳалла фуқаролар йиғини пахтакорлари учун 2022 йил 24 сентябрь куни эсда қоларли хотираларга бой  бўлди. 85 нафар теримчиларга ёрдам бериш учун 10 нафар нуроний, хожи оналар ташаббус кўрсатиб, пахта терим хашарига чиқдилар.Теримчи онахонларимизни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўктамхон Солиева ҳамда Республика маънавият маркази Марғилон бўлинмаси раҳбари Марямхон Йўлдашева, Тараққиёт МФЙ раисининг нуронийлар бўйича маслаҳатчиси М.Абдуллаев, хотин-қизлар фаоли Ш.Хамдамова ва 47-отряд раҳбари Х.Каримова қарши олдилар ва биргаликда  ,, оқ олтин"имизни йиғиб-теришга ёрдам бердилар. Ками 70-80 ёшни қоралаган Т.Юлбарсова, И.Алижонова, М.Сиддиқова каби бир қатор нуронийларимиз ёши улуғ бўлишларига қарамай ёш теримчилар каби пешқадам бўлдилар.Тушлик вақтида теримчиларни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Ўктамхон Солиева, "Қува ҳаёти" газетаси бош муҳаррири  Зуҳра Алиева ҳамда уларнинг шогирдлари, ёш шоирлар Мард Раҳмонов, Азамат Ёқубов аёлларга бағишлаб ёзилган ва ҳажвий шеърларидан ўқиб  бердилар  ҳамда барча теримчиларга  китоблар совға қилдилар.
 Марғилон шаҳридаги 8-мусиқа ва саньат мактабининг  устоз-мураббийлари ва ёш ижрочилари даврага чиққанларида теримчилар рақсга тушиб, даврани янада қиздирдилар. Шундан сўнг  хашарда иштирок этган теримчиларга ва меҳмонларга  ,, Ёзт. Агро Стар" фермер хўжалиги раҳбарининг   совғалари топширилди.Тадбирга алоҳида совғалари билан  ташриф буюрган   нуронийлар теримчиларга эсдалик совғаларини топширдилар. Тадбирда нуронийлар ҳозирги пахта теримидаги шарт-шароитларни жуда яхшилигини айтиб, Президентимиз бошлив барча раҳбарларни ва пахта етиштирган фермер ва уларнинг аъзоларини дуо қилдилар.    Тадбирни Фарғона вилояти телерадио компанияси мухбирлари тасвирга олдилар.Шу куни теримчилар тушлик вақтини мазмунли ўтказдилар  ва куннинг иккинчи ярмида пахта териш учун ўзгача кайфият ва куч- ғайрат билан пахта майдонига йўл олдилар.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.