Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

×

 2022-09-20 22:56:13    397

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 2022 йил 13 июндан кучга кирган ўзгаришга кўра 164-моддаси-Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга қуйидагича жавобгарлик белгиланди.

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, мансабдор шахсларга эса — йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, мансабдор шахсларга эса — саксон баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоблар шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Анча миқдор деганда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган доирадаги, кўп миқдор деганда эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

 

 Р.АРАПОВ,

ЖИБ туман судининг раиси.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ