Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Энг илғор теримчи мусобақаси
2022-09-17 22:43:35 284
РАҒБАТ-ҒАЛАБАЛАР КАЛИТИ
photo_2022-09-17_20-39-01.jpg
,,Фар.Шокир ота" фермер хўжалигида туман ҳокимлиги ташаббуси, ,,POSCO" кластери ҳомийлигида ўтказилган ,, Энг илғор теримчи" мусобақаси байрамона ўтди, десак муболаға бўлмайди. Мусобақада 33 та маҳалла фуқаролар йиғинида уч нафардан илғор теримчилар қатнашдилар. Хотин-қизлар фаоллари теримчиларга далда бўлишди. Ёшлар етакчилари эса терилган пахталарни пайкалдан пешма-пеш ташиб турдилар. Ҳеч ким четда турмади. Кимдир пахта тортишга, бошқаси тиркамага ортишга, тепада босиб туришга ёрдам қилди. Вақт асрга яқинлашганда, пахталар тортилди. Мусобақа иштирокчилари байрам дастурхони атрофидан жой олдилар. Шунингдек бу ерга МФЙ раислари, уларнинг нуронийлар бўйича маслаҳатчилари ҳам таклиф қилинди. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бугунги мусобақада иштирок этган барчага миннатдорчилик билдириб, бундай тадбирлар ҳар бир ММТП ҳудудида ўтказилиши ва ғолиблар рағбарлантирилишини айтди. Энг ҳаяжонли, ҳамма кутаётган маълумот-ғолибларни эълон қилиш вақти келди. Мусобақада Марказий Фарғона МФЙ вакиласи Шоҳиста Қирғизова 315 килограмм пахта териб, туман ҳокими ташаккурномаси ва бош сорин-музлатгич билан мукофотланди. Хонобод ва Ёшлик МФЙларидан келган Моҳинур Мирзаҳаеимова(293 кг) ва Гулчеҳра Қодирова(288 кг) фахрли ўринни эгаллашиб, туман ҳокими ташаккурномаси ва телевизор эгаси бўлдилар.
Бежиз рағбат- ғалаба калити, дейилмаслигини пахта йиғим-теримида кўряпмиз. Шунинг учун ҳам уюшмаган аҳолини пахта теримига даъват қилаётган маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, дуолари билан далда бўлаётган нуронийлар бўйича маслаҳатчиларга миннатдорчилик билдирилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Мусобақа иштирокчилари фермер хўжалиги хирмонига 17 тонна пахта териб беришди. Терим пули устида тўланди. Иштирокчилар 25 миллион 500 минг сўм терим пули олдилар, ҳалоли бўлсин. Нуронийлар юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака тилаб, дуолар қилишди.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.