Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОШПАЗЛАР ЧEМПИОНАТИ

×

 2022-09-17 22:32:20    237

PDF yuklash
Chop etish


Туман мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилоти ошпазлари ўртасида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим ташкилоти ошпази" шиори остида мусобақа ташкилланди. Беллашувда 11 нафар ошпаз ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. 
Мусобақанинг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати аъзолигига туман мактабгача таълим бўлими раҳбари Хонзодахон Саримсақова,  Фарғона вилоят Мактабгача таълим бошқармаси вакили Бобуржон Рустамов, туман тиббиёт бирлашмаси вакили Муаззасхон Тожибоева, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва саломатлиги бўлими вакили Бунёджон Мирзааҳмедов, туман МТБ методисти Муҳлисахон Тожиалиевалар тайинланди ва низом тартибида баҳолашди. 
Беллашувда ошпазлар мазали овқат тайёрлаш билан бир қаторда овқат тайёрлаш маҳоратини, таомни дастурхонга тортиш санъатини кўрсатиб беришди. Тайёрлаш жараёнида болажонлар тановул қилишга қийналмайдиган, ҳазм бўлиши осон бўладиган даражада тайёрлаш, мусобақанинг асосий шартларидан бири бўлди. 
Дастурхонга тортилган таомларни кўриб тановвул қилгинги келади. Бугунги кундаги болажонларимиз овқатларининг рецепти ҳам ўзгача, витаминларга бой сархил мевалар ва сабзавотлардан иборат. Якуний натижалар кўра 1-ўринни 24-МТТ ошпази Умида Асқарова, 2-ўринни 25-МТТ ошпази Гулмира Ғозиева, 3-ўринни 8-МТТ ошпази Сожида Азимқўрчиева эгаллади. Ғолиблар туман мактабгача таълим бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 
Маҳмуджон ОЛИМОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ