Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


«ДАВЛАТБЕК» ЭГАЛАРИГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-09-16 23:01:31    259

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвон туманида ривожланиб бораётган соҳалардан бири мактабгача таълим тизимидир. Президентимизнинг соҳага эътибори, фармон ва қарорлари ижроси туфайли мактабгача таълимга қамров 96 фоизга етди.
   2017 йилда бу рақам 28,7 фоизни ташкил қилар эди. Ўша йиллари туманда 19 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, бугун бу кўрсатгич 112 тага етди. Уларнинг 27 таси давлат, 76 таси оилавий, 9 таси давлат- хусусий шерикчилик асосидаги МТТларидир. 
Қорасой МФЙ ҳудудидаги 200 ўринли «Давлатбек» хусусий МТТ ишга туширилиши билан улар сони яна биттага ортди. Собиқ жамоа хўжалигининг маъмурий биноси узоқ йиллар ташландиқ ҳолда турди. Тадбиркор Зафарбек Ҳасанов уни сотиб олиб, астойдил уринди. Бугун бу МТТ биноси ҳавас қиларли даражага келтирилди. 
Бинонинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов маҳалла аҳлини бу қулайлик билан қутлаб, тадбиркорга раҳмат айтишди. Тантанада жажжи қизалоқлар рақсини барча олқишлади. Маҳалла аҳли жам бўлган тадбирда юртимиз улуғлари бу бинода тарбия топаётган болажонлар орасидан келажакда олиму фузалолар етишиб чиқишини тилаб, дуо қилишди.    Ташкилот биноси ишга тушиши билан 25 та янги иш ўрни яратилди. Бу ҳозирча. Ташкилот туман мактабгача таълим ташкилоти билан битим тузгач, давлат хусусий шерикчилик асосида бўлади ва иш ўринлари кўпаяди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ