Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«Меҳр дафтари» дагиларга меҳр кўрсатилди
2022-09-16 23:00:26 286
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Eтим болалар ва ота – она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора – тадбирлари тўғриси»даги ПҚ-5215- ПҚ-5216-сонли қарорларида етим болалар ва ота – оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 26-сонли қарорига асосан «Меҳр дафтари» Низоми ишлаб чиқилди. Низомга асосан, «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота – оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.
«Меҳр дафтари»га киритишни ташкиллаш ва оилаларда тарбияланаётган болаларни орзу - истакларини ўрганиш ва рўёбга чиқариш мақсадида туманимизда 11 нафар аъзодан иборат комиссия таркиби тузилди. Комиссия томонидан дафтарга киритилган 10 нафар ўқувчи болаларнинг қизиқишлари, орзу - истаклари, ўрганилди. Уларнинг 3 нафарини даволаш учун, 5 нафарига компьютер жамланмалари, 2 нафарига тикув машиналари бериш белгиланди.
Туман ҳокими бошчилигида компьютер ва тикув машиналари эгаларига топширилди.
– Сизга берилаётган компьютер жамланмалари ва тикув машиналари келгуси ҳаётингизда билим ва малакаларингизни ошириб, давлатимиз ривожланишига ўз ҳиссаларингизни қўшишингизга ишонамиз, - деди туман ҳокими. - Булардан қизиққан касб эгалари бўлишингизда фойдаланасизлар. Болалар ва уларнинг яқинлари бу ғамхўрлик учун Президентимизга раҳмат айтишди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ