Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАНЗУРАОЙ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

×

 2022-09-16 22:59:24    190

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йил 8-11 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун   Наманган шаҳрида илк бор белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Шаҳарадаги  “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказиладиган мазкур  жаҳон чемпионатида  Грузия, Беларус, Бельгия, Эрон, Исроил, Россия, Руминия, Украина, Покистон, Хитой, Италия, Туркия, Камерун, Швеция Молдова, Ҳиндистон, Мўғилистон, Латвия, Эстония, Қозоғистон каби қатор давлатлардан 300 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этишди.
    Халқаро мусобақада кураги ерга тегмаган полвонлар юрти Ёзёвон тумани спортчилари ҳам ўзларини кўрсатдилар. Аёллар ўртасида 52 килограмм вазнда Манзураой Мўйдинова барча шоҳсупага кўтарилиб, жаҳон чемпиони бўлди.  Мардонали Сулаймонов  эса 75 килограмм вазнли полвонлар ўртасида фахрли 3-ўринни эгаллади.
      Вакилларимиз  биринчи ўринни эгаллаганига 10 000 000 сўм,  учинчи ўринни банд этгани учун  5 000 000 сўм пул мукофотолари ҳамда диплом ва медаллар билан мукофотланишди.    Чемпион ва совриндор полвонларимизни табриклаймиз ! 
   Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.