Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бугун ҳаммамиз пахтакорларга мададкормиз!

×

 2022-09-14 21:12:43    218

PDF yuklash
Chop etish


Халқ банки Ёзёвон филиали ходимлари  Қорасоқол ММТП ҳудудидаги  ,, Боқий",  тиббиёт бирлашмасидагилар  Марказий Фарғона ММТПдаги  ,, Бениамин футуре", туман йўлсозлари  ,,Яхши  ният"  фермер хўжалиги далаларида пахта тераётган опа-сингилларни йўқлаб боришди.

    ,, Ҳорманг",  “Бор бўлинг"дан сўнг теримчиларга совғалар улашилди.

Туман ҳокими ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Саидахон Усмонова ирригация бўлими бошлиғи Жаҳонгир Абдуллаев билан биргаликда  ,,Озодбек",  маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Мўсожон Охунов  Истиқлол  ММТПдаги,  туман халқ таълими бўлими мудири Фозилжон Юлдашев “Хожибуво"  фермер хўжаликларида пахта тераётган олтин қўлли опа-сингилларимизга совғалар топшириб, раҳматлар айтишди.

     Ҳурматли раҳбарлар!

     Пахтазорга бориб,  совға топширганингизда теримчи юртдошларимизни қувонганини кўрдинигиз(ми?). Ҳа, улар ҳақиқий яратувчилардир. Бир оғиз раҳмат айтиб, хабар олиш уларнинг кучига-куч, ғайратига-ғайрат қўшади. Бу савоб ҳам.

     Бундай хайрли ишлар давом этяпти.

 

  Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.