Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҒОЛИБ ЗАКОВАТЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

×

 2022-09-14 11:20:49    275

PDF yuklash
Chop etish


 «Заковат» интеллектуал ўйини туман босқичи старт олгани ҳақида илгари хабар берган эдик. Умумтаълим мактабларининг билимдон ўқувчиларидан тузилган 39 та жамоа бугун ўз маҳоратларини кўрсатдилар. «Заковат» интеллектуал ўйини юртимиз бўйлаб кенг миқёсда оммалашиб бормоқда. Президентимиз томонидан ҳам «Заковат» интелектуал ўйинига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги беллашувда жамоалар сони кўп бўлганлиги, рақиблар сони ортиқлиги туфайли мусобақа анча муросасиз кечди. 

Туман ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хатамов, «Марказий Фарғона» газетаси бош муҳаррири Азимжон Худойқулов, туман ХТБ мудири Фозилжон Йўлдашев, Ёшлар Ишлари Агентлиги туман бўлими раҳбари Умиджон Деҳқоновлар иштирокида қатнашчиларга омад тиланиб, мусобақага старт берилди. Учта турнинг ҳар бирида иштирокчиларга 10 тадан савол берилди.
Ҳар бир иштирокчининг ўз фикр, ўзгача дунё қараши бўлади. Бундай вазиятда ҳамма фикрни бир жойга жамлаш учун, албатта битта сардор тайинланади. Бугунги учрашувда ҳам жамоа сардорларининг ўйиндаги роли катта аҳамиятга эга бўлди. Ҳар томонлама фикрлаш, диққатини бир жойга жамлаш бу ўйинда ҳар бир инсон учун катта фойда келтиради.
   Якуний натижаларга еўра, 1-ўринни 25-мактаб жамоаси, 2- ўринни 3-мактаб жамоаси, 3-ўринни 5-мактаб жамоалари қўлга киритдилар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Эндиликда ушбу жамоалар вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладилар.     Барча иштирокчиларга омад тилаб қоламиз.
Маҳмуджон ОЛИМОВ
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ