Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҲОРМАНГ, ПАХТАКОРЛАР!

×

 2022-09-14 11:17:08    222

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиз бўйлаб давом этаётган пахта йиғим-теримида уюшмаган аҳоли вакиллари  фаол қатнашмоқда. Албатта  ,, оқ олтин"имизни йиғиб олишда  аёлларимизнинг ўрни катта.
    Республика Маънавият ва маърифат маркази Ёзёвон туман бўлими ташаббуси билан Хонобод ММТП ҳудудидаги «Фар Қоракўл» фермер хўжалиги дала шийпонида «Ҳорманг, азиз пахтакорлар» мавзусида маънавий-маърифий маданий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлимидан меҳмонлар ташриф буюришиб, пахтакорлар билан маданий-марифий кеча ташкилланди. Терим давомида илғорлик  қилиб, энг юқори натижаларни  қайд этаётган теримчиларга вилоят бўлими томонидан китоблар тўплами, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Туман маданият бўлими бадиий ҳаваскорларининг куй-қўшиқлар тадбирга юқори кайфият улашди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ