Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАЛАЛАРИМИЗГА БАРАКА ЁҒИЛГАН

×

 2022-09-14 11:16:03    218

PDF yuklash
Chop etish


 Зиёли ёки ишчи,  умуман деҳқончиликдан йироқ касб эгалари ҳам пахта теримига бефарқ бўлмайди.  ,, Қанча тердингиз? ",  ,, Чиқиши қалай?",  ,, Режа нечига борди?"  каби саволлар, албатта бўлади.       Шундоқ  Буюк ипак йўли бўйида,  Қўқон йўналиишида ўнг томондаги пахта майдонлари  ,, Голд эар"  фермер хўжалигига тегишли. Пахта ўтган-кетганнинг ҳавасини келтиради.      58 гектар майдондан 39 центнер дан 239 тонна ҳосил олиш йўлида астойдил меҳнат қилинди. Қилинган меҳнат самарасини беряпти.     --Ҳисоб-китобларимизга кўра, ҳосилдорлик 40 центнердан ошяпти,-дейди 8--отряд раҳбари Равшанбек Мамажонов.-- Вилоят ҳокими Хайрулло  Бозоров даламизда бўлиб, раҳмат айтди. Кунига 160-170 нафар теримчилар билан 20 тоннадан ўтказиб пахта териб оляпмиз. Худо хоҳласа, биринчи теримдаёқ режани бажарамиз.     Ҳоким ўринбосари Саидахон Усмонова, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Мўсожон Охунов билан мазкур фермер хўжалигида бўлдик. Далаларимизга барака ёғилганини кўрдик.  Эндиги асосий  вазифамиз катта ва шарафли меҳнат эвазига етиштирилган ҳосилни тезроқ йиғиб-териб олишдир. 
     Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.