Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон туманида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этилиши юзасидан Ёзёвон тумани ҳокимлиги баёноти

×

 2022-09-07 13:52:38    792

PDF yuklash
Chop etish


"Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарорига асосан Фарғона вилоятининг Қува ва Ёзёвон туманларида пахта-тўқимачилик кластери сифатида фаолиятини бошлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан корхонанинг кластерлик фаолияти республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижаларига кўра корхона томонидан:

Пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш бўйича етарли иш ташкил этилмагани, кластер ўзи ишлаб чиқарган толанинг фақатгина 51 фоизинигина қайта ишлаш қувватига эга эканлиги, шу сабабдан жорий йилда 3508 тонна толани қайта ишламасдан сотиб юборганлиги;

Инвестиция мажбуриятлари билан белгиланган, 2021 йил якунига қадар мато тўқиш ва бўяш цехларини, чигитни қайта ишлаш линиясини (ёғ-мой заводини) ташкил этиш бўйича жами қиймати 86,1 млрд. сўм бўлган лойиҳалар умуман амалга оширилмаганлиги;

Шунингдек, кластернинг барча ишлаб чиқариш корхоналари Фарғона туманида жойлашган бўлиб, юклатилган инвестиция мажбуриятлари бўйича Ёзёвон туманида бирорта лойиҳа (ишлаб чиқариш корхонаси) ишга туширмаганлиги;

Корхона томонидан Ёзёвон туманида бирорта янги иш ўринлари яратилмаганлиги;

Кластер томонидан жорий йилда фермер хўжаликларидан 252,3 млрд.сўмлик пахта хом-ашёси қабул қилиб олинган бўлсада, шу кунгача фермер хўжаликларига 50,1 млрд. сўм (20 фоиз) маблағларни ўз муддатида тўлаб берилмагани ҳамда шартномада белгиланган ҳажмлардан ортиқча пахта хом ашёсини топширган фермер хўжалигига рағбатлантириш бўйича 15 фоиз устама ҳисобидан рағбатлантириш ишлари амалга оширилмаганлиги;

2021 йилда Ёзёвон туманида “Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларни жорий этиш бўйича илмий марказ”, биофабрика ва қишлоқ хўжалиги техника ва механизмларига хизмат кўрсатиш паркларини ташкил этиш белгиланган бўлсада, амалда ушбу лойиҳалар амалга оширилмаганлиги сабабли, “Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖнинг Ёзёвон туманида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тўхтатиш ҳамда унга ажратилган ер майдонларини мавжуд салохиятли кластерга бириктириш ёки янгидан ташаббускор иштирокида пахта-тўқимачилик кластери ташкил этиш бўйича хулоса берилган. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Вазири ўринбосари Ш.Мирзаевнинг имзоси билан тасдиқланган ишчи гуруҳ баҳолаш маълумотномасида қуйидаги хулоса белгиланган:

 

 Шундан келиб чиқиб, республика ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасига "Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖнинг пахта-тўқимачилик кластери сифатидаги фаолияти Ёзёвон туманида якунланиб, фақат Қува туманининг ўзида фаолиятини давом эттириши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шерикчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-67-сонли қарори иловаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 мартдаги йиғилиш баёнига асосан “POSCO International” МЧЖ томонидан Ёзёвон туманида пахта-тўқимачилик кластери фаолияти ташкил этилиш бўйича таклиф киритилди.

Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланди ҳамда Ёзёвон тумани пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини юритиш учун “POSCO International” МЧЖга бириктириб берилди.

Яна бир жиҳат, “Baxodir Log‘on Tekstil” МЧЖ 2018 йилдан бери Кува туманидаги “Кува пахта тозалаш” АЖ ва Ёзёвон туманидаги “Хонобод” ва “Қоратепа” пахта тайёрлаш масканларини, 2021 йилдан бери “Бўстон” пахта тайёрлаш масканини хар хил важлар билан баҳона қилиб, олди-сотди шартномасини тузмасдан, ижара тўламасдан текинга фойдаланиб келган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 27 июл кунги 4-1501-2201/467-сонли қарорига асосан “Қува пахта тозалаш” АЖ фойдасига “Baxodir Log’on Tekstil” МЧЖ ҚКдан қарийб 2 млрд. сўм (1 938 млн. сўм) зарар суммасини ундириш белгиланган.

Бугунги кунгача Ёзёвон туманида фермер ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш амалга ошириладиган даврий агротехник тадбирларни молиялаштириш учун даврий қилинган ҳаражатлар “Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖга Жамғарма томонидан ажратилган имтиёзли кередит маблағлари ва корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Шундан келиб чиқиб, “Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖ ва “POSCO International” МЧЖ ўртасида 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш учун сарфланган қарздорликни уч томонлама солиштириб аниқ ҳисоб-китоб қилиш, тугатилмаган қарздорликни янги фаолият бошлаган пахта-тўқимачилик кластери ҳисобига ўтказиш ҳамда тўлаб берилишини таъминлаш мақсадида вилоят Ишчи гуруҳлари томонидан аниқ ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Ёзёвон туманидаги пахта хомашёси етиштирувчи хўжаликларга ўтказилган агротехник тадбирларини молиялаштириш учун сарфланган харажатлар, бажарилган агротехник ва бошқа ташкилий тадбирлар ҳамда барча томонлар томонидан тақдим қилинган солиштирма далолатномалар асосида тузилган ҳужжатлар имзолаш ҳамда мавжуд қарздорликни қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда сўндирилиши бўйича “Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖга юборилди.

Куни кеча Ёзёвон туманида 2022 йил пахта ҳосилини етиштириш учун фермер хўжаликларига тўлаб берилган ҳамда тугатилмаган қарздорликлар бўйича икки томонлама қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланди. Бугун “Posco international tekstile” МЧЖ томонидан 76 млрд. 855 млн. 144 минг 500 сўм маблағ 118 та фермер хўжаликларининг қарздорликларини сўндириш учун солиштирма далолатномага асосан “Вaxodir Log‘on Tekstil" МЧЖ ҳисобига ўтказиб берилди.

“Posco international textile” МЧЖ томонидан Ёзёвон туманида пахтани қайта ишлашдан тайёр маҳсулотга бўлган ишлаб чиқариш занжирини шакллантириш учун жами 65,0 млн долларлик инвестиция киритиш режалаштирган. Бунинг натижасида Ёзёвонда илк саноат корхоналари пайдо бўлади.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ