Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ишлари бошланди

×

 2022-08-04 16:40:49    299

PDF yuklash
Chop etish


«Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёрганрлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ, республикамизда 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Республикамизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганлигига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақиқий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қийинчиликлар вужудга келди.

БМТ 2015 йилнинг 10 июнида “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек Ўзбекистонда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди. Ҳозирда республиканинг барча ҳудудларида тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда.

Аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу - ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала.

Турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаб бўлган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларни қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади. Бир сўз билан айтганда, ҳудуднинг янги мукаммал кадастр харитаси яратилади.

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўришнинг энг муҳим босқичларидан бири бу - шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг хариталари жойига чиқиб ўрганиш ва аҳоли сонига аниқлик киритган ҳолда,  хонадонлар рўйхатини янгилаш ҳисобланади.

Бу ишлар учун уй-жойлар рўйхатини тузувчилар (регистраторлар) фуқаролик-ҳуқуқий шаклдаги шартнома асосида вақтинча ишга жалб этилади. Шу мақсадда Ёзёвон туманида 22 нафар регистраторлар кадастр, уй-жой коммунал хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, маҳалла органларида ҳамда бошқа ташкилотларда ишлаган тажрибали ходимлар танлаб олиниб, жорий йилнинг 1-3 август кунлари махсус дастур асосида ўқитилди ва танланма равишда маҳаллаларга чиққан ҳолда амалий кўникмалари оширилди.

Ўқитиш жараёнларида регистраторларга уй-жойлар рўйхатини тузиш жараёнларида эътибор берилиши лозим бўлган муҳим масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Ўтказилган ўқув семинарларда Ёзёвон тумани ҳокимининг ўринбосари М.Хатамов, Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Охуновлар иштирок этиб семинар қатнашчиларига керакли тушунча ва тавсиялар бериб ўтишди.

 

 И.Хожибоев,

Ёзёвон тумани рўйхатга олиш бўлими бошлиғи.