Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги Ўзбекистон!
2022-07-21 15:54:47 357
ОСМОН ОСТИДАГИ ЖАННАТ
Ватан!
Саждагоҳ каби муқаддас, отамиз каби азиз ва мўътабар, онамиздай меҳрибон ва бағрикенг замин бўлган жонажон Ўзбекистоним! «Юртимизга Аллоҳнинг назари тушган», десам, адашмаган бўламиз. Гўёки «осмон остидаги жаннат»! Замини саховатли, қуёши чароғон, осмони мусаффо, дастурхони тўкин, халқи меҳрибон, Юртбоши жонкуяр ва адолатли бўлган бундай диёрни ер юзининг жаннати, десак, муболаға бўлмайди.
Мустақилликка эришгандан сўнг кундан-кунга юксалиб, чирой очиб, тараққий этиб бораётган юртимизда дин ва сўз эркинлигига, халқ дарди ва манфаатларига қаратилган эътибор тақсинга лойиқдир. Масжидларимизда ўқилаётган намозлар, қад кўтариб, савлат тўкиб турган шинам бинолар, обод бўлаётган шаҳар ва қишлоқлар, кексаларни улуғлаб, аёлларни эъзозлаб, ёшларни қўллаб-қувватланиши эса, ҳам кўзимизни, ҳам кўнглимизни яйратади, шукроналик туйғуларини жўш урдиради.
Сўнгги йилларда юртимизни янада гуллаб-яшнаши, тараққий этиши, гўзал ҳаёти ва халқнинг тинч ва фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар янада кўнгилларни шод этади. Тараққиёт стратегияси, беш ташаббус доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ёшларга имкониятлар эшигини очди. Ёшлар юртнинг бугуни ва эртаси. Пиру бадавлатларимиз эса оилаларимиз файзу баракаси. Шуни англаган ҳолда уларни эъзозлаш ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Спорт – соғлик гарови, соғ танда соғлом ақл, илм маърифат эса бугун ва келажак замини, дея турли спорт мусобақалари, спорт тўгараклари юртимиз бўйлаб ташкилланмоқда. Китобхонлик, фанлар бўйича, мусиқа ва санъат йўналишларида турли танловлар ўтказилиб келиняпти. Бундай танловлар ва эътибордан ёшларимиз янада руҳланиб, шижоатга тўлиб бормоқда. Президент мактаблари, билим олиш даргоҳларининг кўпайиб бориши илм олишга ошиқиб, жўшиб турган ёшларга янада имкониятлар эшигини очади. Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир, деб бежизга айтилмаган. Шу нақлга амал қилган ҳолда боғчалар ва мактаблар, жамики илм даргоҳларига эътибор қаратилмоқда. Ёшларимизни илм-маърифатли, зиёли, кучли ва адолатли бўлишлари, бу юрт келажагининг равнақ топиши ва мустаҳкамлигидир. Уларга берилган тарбия, эътибор, келажакда ўз мевасини албатта беради. Зеро, илмни юксалтириш, миллатни юксалтириш демакдир.
Юртни обод қилиш, уни эъзозлаш, унинг келажаги учун жон куйдириш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Кенг имкониятлар эшиги барча учун ҳамиша очиқ. Оилавий тадбиркорликнинг кенг йўлга қўйилиши, аёлларга кўмак учун аёллар дафтари, камбағалликни қисқартириш учун темир дафтарлари ҳам аҳолимиз учун катта кўмак берди. Маҳаллаларга бириктирилган маҳалла аёллар фаоллари, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари ҳам жон куйдириб, ҳеч бир инсон эътибордан четда эмаслигини, давлат халқ ҳизматида эканлигини кўрсатиб келишмоқда.
Бизнинг юртимиз бир, Юртбошимиз, мақсадимиз бир. Бирлашайлик, бугунги кунимиз учун шукрона айтайлик, берилган имкониятлардан фойдаланайлик, бир-биримизни қадрлайлик, ёшлар учун очилган эшикларга фарзандларимизни йўллайлик, уларни қўллаб-қувватлайлик, яхши тарбия берайлик. Чунки улар юрт келажагини қуради, наслимизни, бўлажак олиму олималарни, Темурбегу, Улуғбек, ибн Синоларни тарбия қилади. Уларга яхши ўрнак ва эътиборда бўлайликки, хатога йўл қўйишмасин. Эркин фикр, тоза кўнгил, адолатли, илм маърифатли юрт эгаси бўлишсин.
Тинчлигимизга, гўзал юртимизга, халқ учун жон куйдириб, ёшларнинг бошини силаётган Юртбошимизга, мусаффо осмонимизга, янги Ўзбекис-
тонимизга кўз тегмасин!
Ҳабибахон ОБИДОВА,
Фарғона Давлат университети 4-босқич талабаси.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ