Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СУД ТОМОНИДАН “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАНЛАРГА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМЛАР КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2022-07-20 08:48:33    441

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси  Президентининг  “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш белгиланган. Мазкур Фармон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  туман ҳокимлиги ва жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди    ҳамкорликда 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар билан ишлаш мутахассислари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

 

Сайёр қабул давомида ЖИБ туман суди томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар берди.

 

Раҳматжон АРАПОВ,

ЖИБ Ёзёвон туман суди раиси.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ