Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бошланиши ёмон эмас

×

 2022-07-08 11:18:23    286

PDF yuklash
Chop etish


 Футбол бўйича вилоят чемпионатига ҳам старт берилди. Туманимиз шарафини "Ёзёвон лочинлари" ҳимоя қилмоқда. Футболчиларимиз дастлабки турни сафарда   ФарДУ жамоасига карши утказиб, 4-4 ҳисобидаги  дуранг натижа қайд этган эдилар. 
   Футбол мавсумининг очилиш маросимига Ёзёвон футболи тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фахрий ўйинчиларни  хам таклиф қилишди. Футболчиларимизнинг 2-турдаги рақиблари Бешариқнинг "Рапқончи" жамоаси бўлди. Ўйиндан олдин ўйингоҳимизда жорий йилдаги 2-лига жамоалари ўртасидаги футбол мавсумининг очилиш маросими ўтказилди. Очилиш  маросимида туманимиз ҳокими Д. Джалилов Езевон футболи , унинг тараққиёти ҳақида ўз фикр- мулоҳазаларини баён этиб, футбол мавсумини очив, деб эълон қилди. Республика миқёсида Бекободда ўтказилган 2009 йилда туғилган ёш футболчилар турнирида Ёзёвон футбол мактаби тарбияланувчилари фахрли 1-ўринни эгаллашди. Туман сектор раҳбарлари ғолибларга  кубок ва медалларни топширдилар.    Ўйин бошланди. 1-бўлим асосан тенг курашлар остида ўтди. Гоҳ у жамоа, гоҳ бу жамоа хавфли вазиятлар хосил қилишди, лекин зарбаларда аниқлик етишмади. 25-дақиқага келиб, Шаҳбоз Абдураҳмонов  рақиб дарвозабонини доғда қолдириб, ҳисобни очди.1-бўлимда бошқа гол киритилмади. Футболчиларимиз  1-0 ҳисобидаги ғалаба билан танаффусга чиқдилар. 2- бўлим янада шиддатли тус олди. Меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишган бўлса, майдон эгалари эса ғалабани мустаҳкамлаш учун жон куйдирдилар. Бу ўз натижасини берди. 2- тўпни меҳмонлар дарвозасига       иқтидорли ўйинчимиз Зоҳид Исмоилов   аниқ йўллади. 65-дақиқага еелиб, ҳисоб йирик кўриниш олди. 3-гол муаллифи    яна бир   иқтидор эгаси Мақсадбек Ибрагимов ҳисобига  ёзилди.  Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай 4-туп меҳмонлар жамоаси туридан жой олди. Тўпни дарвозага   Шаҳбоз Абдураҳмонов киритиб, дублга эришди.    Бу ыали ҳаммаси эмас эди. Ўйин шиддати янада  ошиб борарди. Ҳужумларнинг бирида Жўрабек Жўраев ҳам дарвозани забт этиб, ҳисобни 5-0 кўринишига келтирган бўлса, 6- тўп муаллифи ҳам унинг ўзи бўлди. Ўйин якунига яқинлашган паллада Зоҳид Исмоилов ҳам дубль қайд  этиб, ўйиннинг 7-0 ҳисобида якунланишини таьминлади.Шундай қилиб, футболчиларимиз  7-0 ҳисоби билан ғалабага эришдилар.
 Кейинги учрашувларда ҳам ўйинчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.        
Муҳаммаджон Мадисаев.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.