Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БАРАКА – АҲИЛ-ИНОҚЛИКДА!

×

 2022-07-05 11:29:05    293

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда ўзбеклар билан бирга бошқа миллат вакиллари ҳам аҳил-иноқ, дўстона, қариндош-уруғ бўлиб яшаб келишмоқда.
Мустаҳкам дўстлик МФЙда ўзбек, қорақалпоқ, қирғиз, тожик – тўрт миллат вакиллари иноқ, бирдам яшамоқдалар. Маҳаллада доимо турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиб келинади. Айниқса, қорақалпоқ миллати урф-одатларини ўзида мужассам этган ҳар хил байрамлар мунтазам ўтказиб борилади. Бундай байрамларда хаттоки, Қорақалпоғистон Республикасидан меҳмонлар ҳамда журналистларнинг ташрифларини ва уларда қолган ёрқин таассуротларини алоҳида гапириш мумкин. Хуллас, Ёзёвон ва қорақалпоғистонликларни Мустаҳкам дўстликдаги тадбирлар дўстлигини янада мустаҳкамлади.
Мустаҳкам Дўстлик МФЙда 4051 нафар фуқаро яшайди. Аҳолининг асосий қисми ўзбек ва қорақалпоқлардир. Улар деҳқончилик, чорвачилик ҳамда тадбиркорлик билан шуғуланишади.
–Маҳалламиз аҳли юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларда турли соҳаларда бажарилаётган ишлардан хурсанд, – дейди маҳалла хотин-қизлар фаоли Дилрабо Юсупова ва ёшлар етакчиси Жўрабек Собиров. – “Обод қишлоқ” дастури асосида маҳаллада қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Халқимиз яхши яшаши учун 153 нафар дафтарлардаги фуқароларимизга 10 йил муддатга 10 сотиҳдан ер ажратилди. 29 нафар фуқарога 100-150 кгдан буғдой тарқатилиб, 48 нафар фуқарога 20 сотиҳдан буғдойдан бўшаган ерлардан деҳқончилик қилишлари учун экин ерлари берилди. Яна бир яхши янгилик маҳаллага ўзимизнинг миллий оператор – Узмобайл антеннаси ўрнатиш ишлари бошланди. Энди алоқа сифати ҳам яхшиланади.
Низомиддин Жўраев қорақалпоқ миллатига мансуб. 40 йил мактабда ўқитувчилик қилди. 70 дан ўтганига қарамай тетик, кўз тегмасин. Ҳозирда яхшигина боғбон-деҳқон. 
–25 сотиҳ боғимга бодом, ёнғоқ экканман, – дейди Н.Жўраев. – Ҳосили яхши. Бундан ташқари томорқамда экилган помидордан 15 млн. сўм атрофида даромад қилдим. Ҳозир ҳам 1 килограмини 3000 сўмдан сотяпмиз. Бу ишлар қатори чорвачилик билан ҳам машғулмиз. Ҳаракат қилган яхши даромад топиб, фаровон яшаяпти. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Қаерда аҳиллик, бирдамлик бўлса, ўша ерда барака бўлади. Бир-бирига суяниб, дўст, қадрдон бўлиб яшаётган Мустаҳкам дўстлик маҳалла аҳли буни амалда исботламоқдалар.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ